Сайт находится на реконструкции

В настоящее время мы работаем над своим сайтом

Loading
SFI Management Group – bu muvaffaqiyatga yo'nalgan kompaniya
(78) 150-30-70, 150-30-80
Yagona telefon raqami
O'zbekiston, Toshkent sh., Bunyodkor ko'chasi 42/1
«Ўзметкомбинат» томонидан маҳаллийлаштириш дастури доирасида бир қатор янги лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган
03.12.2019

«Ўзметкомбинат» маҳсулотни маҳаллийлаштириш дастурини  муваффақиятли амалга оширишни давом этмоқда. Корхона вакилларининг  айтишича, мазкур йўналишдаги асосий ютуқлардан бири – ферроқотишмалар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳисобидан валюта маблағларини тежаш  ҳисобланади. 

«Илгари  ферросилиций ва ферросиликомарганец Қозоғистон ва Украинадан харид қилинар эди. Бу учун комбинат томонидан ҳар йили 17 миллион доллар сарфлаб келинган. Янги цех ишга тушиши билан валюта маблағлари тежалмоқда», - деб айтди инвестиция департаменти бошлиғининг ўринбосари Равшан Ғофуров.

Тахминларга кўра, 2019 йилнинг  охирига келиб, «Ўзметкомбинат» 10 минг тонна ферросилиций ва 7 минг тонна  ферросиликомарганец ишлаб чиқаради. Тўлиқ ишлаб чиқариш қувватлари таъминланганидан  сўнг, корхона шу маҳсулот билан мамлакатнинг бошқа саноат объектларини таъминлаш имкониятига эга бўлади. Мисол учун Олмалиқ ва Навоий  тоғ-металлургия комбинатларида маҳсулотга катта эҳтиёж мавжуд. Кейинги йилда 15 минг тонна ферросилиций ва 10 минг тонна ферросиликомарганец ишлаб чиқариш қуввати юзага келади.  Бугунги кунда комбинат учун  ўтга чидамли ғиштлар «Бекобод огнеупор»  ҚК ва  «ТПП огнеупор» томонидан етказиб берилмоқда.

Комбинат томонидан кичик бизнесга кооперацион келишувлар учун тақдим этилган  86 номдаги  маҳсулотдан 34таси бўйича таклифлар қабул қилинган. Яқин келажакда улар бўйича ишлар бошланади.   

boshqa yangiliklar:
Ўзбекистонда қурилиш учун металл буюмлар сифатини назорат қилиш тизими такоми...
03.01.2020
«Ўзиккиламчирангиметалл» рангли металл йиғиш ҳажмини 9 фоизга оширди
30.12.2019
Тўғри ёндашув. «Ўзиккиламчиранглиметалл» ходимлари ўз малакаларини оширмоқдалар
27.12.2019
Ягона мақсад сари. Тошкент металлургия заводи инсон ва тақдирлар талқинида
26.12.2019
Электроника заргузаштлари ёки «Ўзиккиламчиранглиметалл» маиший ва ортехникани...
25.12.2019
Menyu