Сайт находится на реконструкции

В настоящее время мы работаем над своим сайтом

Loading
SFI Management Group – bu muvaffaqiyatga yo'nalgan kompaniya
(78) 150-30-70, 150-30-80
Yagona telefon raqami
O'zbekiston, Toshkent sh., Bunyodkor ko'chasi 42/1
Ўзбекистон тоғ-металлургия корхоналари кадрлар тайёрлаш борасидаги ёндошувни ўзгартиришни таклиф қилишмоқда. Ёндошув ихтисослашган ва аниқ бўлиши лозим
16.12.2019

Соҳага  янги инвестицион  лойиҳалар тадбиқ этилаётган шароитда Ўзбекистон  тоғ-металлургия  корхоналари  учун кадрлар тайёрлаш  масалаларига бағишлаб   Олмалиқда илмий-амалий  семинар ташкил этилди.

Тадбир  Олмалиқ ТМК Ўқув маркази кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўлими  ва «Москва пўлат ва қотишмалар институти» Россия миллий тадқиқотчилик  технология университети ҳамкорлигида ҳамда мамлакатимизнинг йирик  тоғ-металлургия  комбинатларидан бўлмиш Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати, «Ўзметкомбинат» ва янги қурилаётган  Тошкент металлургия заводи кўмагида  ўтказилган.

Иштирокчиларнинг  таъкидлашича,  семинардан кўзланган асосий мақсад – ишлаб чиқариш корхоналари  ва  илмий-таълим муассасалари ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштиришга қаратилган аниқ механизмларни ишлаб чиқишдан  иборат.  Бугунда мавжуд шароитларда  “ишлаб чиқариш –илм –таълим” учбурчаги ОТМлар  илмий салоҳияти ва тоғ-металлургия  корхоналарининг ишлаб чиқариш цикли ўртасидаги интеграцияни таъминлашга самарали хизмат қилиши лозим. Бунинг натижасида тармоқ учун малакали кадрларни тайёрлашга эришилади. 

Экспертлар фикрича, бугунги кунда соҳа мутахассисларини  тайёрлаш жараёнида оммавийликдан  воз кечиб, соҳа учун керакли бўлган, хусусан шароит воқелигига имкон қадар яқинлашган қадрларни тайёрлаш лозим. Шу асосдагина мамлакатда  нафақат  Ўзбекистон, балки  чет элда ҳам  талаб юқори бўлган юқори малакали кадрлар  тайёрлашнинг ишчан ва самарали тизимини  шакллантириш мумкин. 

ОТМК Ўқув маркази бошлиғи вазифасини бажарувчи Ҳасан Усмонов: «Семинар давомида шунга амин бўлдикки, олий таълим муассасалари фаолиятига  бозор муносабатлари мунтазам кириб бормоқда. Мазкур фаолиятни шунчаки  таълим бериш эмас,  балки таълим хизматларини  кўрсатиш деб  қабул қилиш керак.  Корхоналар  бу хизматларни  сотиб олиб, буюртмачи вазифасини бажаришади. Шундай экан, бизнинг фикримизча, айнан  улар  ОТМларига ўз талабларини қўйишлари лозим. Яъни, булғуси  мутахассисларни тайёрлаш йўналишлари, режа ва дастурларини белгилашда уларнинг иштирок этиши мақсадга мувофиқдир», -деди.

 Унинг  сўзларига кўра, айни  пайтда у ёки бу соҳа учун малакали мутахассисларни етиштириб беришда ўзини намоён қила олган ОТМлар  мазкур бозорда  ўзининг  мустаҳкам ўрнига эга. 

«Мен яқинда ўқув марказимиз фаолиятига оид  масалалар  юзасидан «Москва пўлат ва қотишмалар институти» Россия миллий тадқиқотчилик  технология университетида бўлдим. Ташриф давомида ушбу ОТМ иш берувчилар  талабини  имкон қадар кондиришга  йўналганлигига  яна бир бор амин бўлдим.  Шу боис, университет бюджет маблағларига эга бўла туриб, бизнес ва  давлат корхоналари  томонидан катта инвестицияларни жалб қилиш  имкониятига эга», - деб  таъкидлади Ҳ.Усмонов.

Унинг  айтишича,  ушбу маблағлар туфайли филиал  тараққий этган моддий-техник базага эга. Шунингдек, илмий  тадқиқотларни молиялаштириш ва юқори малакали  ўқитувчилар меҳнатини  қўшимча рағбатлантириш тизими  йўлга қўйилган. Натижада тоғ  ва металлургия соҳалари учун  зарур бўлган олий даражадаги мутахассислар тайёрланмоқда. 

«Шак-шубҳасиз, биздаги  таълим муассасалари ҳам шу йўлдан узлуксиз бориши керак», - деди у. 

Юқоридагилар билан бирга,  семинарда тоғ ва металлургия  соҳаси учун мутахассисларни  тайёрлаш мақсадида замонавий таълим дастурларини ишлаб чиқиш, корхоналарнинг  таълим муассасалари билан   ҳамкорлигини  таъминлаш  масалалари  муҳокама этилди. Бундан ташқари, инвестицион лойиҳаларни амалга  ошириш  нуқтаи назаридан Ўзбекистон  тоғ-металлургия саноатининг  кадрларга бўлган  эҳтиёжи, тармоқ кадрлар тайёрлаш тизими  стратегияси ва  истиқболлари каби масалалар кўриб чиқилди. 

«Ишлаб чиқариш мутахассислар буюртмачиси бўлганлиги учун доимо олдинда юради. Агарда биз ўзимизча,  ишлаб чиқариш манфаатларини ҳисобга олмаган ҳолда  мутахассис  тайёрлаб, кимни ва неча кишини ўқитишни ўзбошимчалик ҳал қиладиган  бўлсак, бундай ёндошув  реал талабларга  мос келмайди. Илгари бундай ҳолатлар кўплаб учраган.  Энди эса мазкур соҳага бозор муносабатлари кириб келди. Республикамизда тўртта ОТМ тоғ иши  бўйича мутахассислар тайёрлайди. Рақобат шароитида ютиб  чиқиш учун  корхоналарга қандай  компетенцияга эга кадрлар кераклигини билиш лозим»,  – деб айтди “Москва пўлат ва қотишмалар институти” Россия миллий тадқиқотчилик технология университети Олмалиқ филиали директорининг  ўқув-тарбия ишлари бўйича  ўринбосари  Сулаймон Худоёров.  

Унинг айтишича,  мамлакат ОТМлар барча ўқув режаларини  қайта кўриб чиқиб, бугунги кунда долзарб саналган  йўналишларни белгилаб олишлари зарур.  

«Кадрлар  тайёрлаш тизимимиз талабга жавоб бермай қўйди. Таълим муассасалари фаолиятини  бозор ҳамда  корхоналар талабига мослаштириш керак. ОТМлари замондан ортда қолмасдан,  ўқитишнинг  долзарб йўналишларини танлаб, корхоналар билан  ўзаро муносабатларнинг  янги тизимини  жорий қилишлари керак. Кадрлар тайёрлаш тизими техника ва теххнологиянинг  бугунги кундаги даражасини 10-15 йилга илгарилаб бориши талаб этилади. Ишлаб чиқаришга борган  битирувчи уни яхши билиши баробарида такомиллаштириш бўйича таклифлар ҳам бериб билиши  мақсадга мувофиқдир», - деб таъкидлади эксперт.

Тошкент металлургия заводи ходимлар билан ишлаш  бўлими бошлиғи Ольга Пакнинг  сўзларига  қараганда, таълим муассасалари корхоналар билан  яқиндан алоқа ўрнатишлари,  зарур бўлса уларнинг  талабига мувофиқ дастурларни  ўзгартиришга тайёр  бўлишлари лозим. 

«Биз айни пайтда мақсадли кадрларни тайёрлаш учун қатор ОТМлар ва тармоқ  коллежлари билан шартномалар тайёрлаяпмиз. 2020 йилга қадар заводимиз  учун барча керакли ходимларни  ишга олишни режалаштирдик», - деб айтди Ольга Пак. 

Семинарда иштирокчилар  маърузалари тингланиб,  муҳокамалар ўтказилди. Унинг давомида қатнашганлар ўртасида фикр алмашилиб, соҳадаги инвестицион  лойиҳалар  нуқтаи  назаридан Ўзбекистон  тоғ-металлургия саноати корхоналари учун кадрлар тайёрлаш бўйича аниқ тавсиялар ишлаб  чиқилди. 

boshqa yangiliklar:
Ўзбекистонда қурилиш учун металл буюмлар сифатини назорат қилиш тизими такоми...
03.01.2020
«Ўзиккиламчирангиметалл» рангли металл йиғиш ҳажмини 9 фоизга оширди
30.12.2019
Тўғри ёндашув. «Ўзиккиламчиранглиметалл» ходимлари ўз малакаларини оширмоқдалар
27.12.2019
Ягона мақсад сари. Тошкент металлургия заводи инсон ва тақдирлар талқинида
26.12.2019
Электроника заргузаштлари ёки «Ўзиккиламчиранглиметалл» маиший ва ортехникани...
25.12.2019
Menyu