Сайт находится на реконструкции

В настоящее время мы работаем над своим сайтом

Loading
SFI Management Group – bu muvaffaqiyatga yo'nalgan kompaniya
(78) 150-30-70, 150-30-80
Yagona telefon raqami
O'zbekiston, Toshkent sh., Bunyodkor ko'chasi 42/1
Йирик HR- лойиҳа: ТМЗ ходимларни ишга олиш тажрибаси билан ўртоқлашди
19.11.2019

Тошкентда Central Asia Employer Brand Award — EMBRAS тадбири бўлиб ўтиб, унда ходимларни ривожлантириш борасидаги аҳамиятли трендлар муҳокама этилди. Тадбир давомида  Тошкент металлургия заводи ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ольга Пак «нольдан бошлаб»” йирик HR- лойиҳасини амалга ошириш сирлари ҳақида айтиб берди.

Жадаллик билан қурилаётган Тошкент металлургия заводи  нафақат янгитдан бошланаётган   Greenfield  лойиҳа сифати,  балки Марказий Осиё минтақасида амалга оширилаётган  энг йирик инвестицион лойиҳалардан  бири сифатида машҳур бўлмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш учун 2017 йилда акциядорлик жамияти тузилган бўлиб, ўша пайтда унда бор-йўғи 30 киши фаолият юритган.   Айтиш лозимки, ҳали қурилаётган объектда айни пайтда 250 киши ишламоқда. Бу эса бошланишидир. 

Ольга Пак ўз тақдимотида лойиҳа шароитида HR функционалини самарали жорий этиш, шунингдек ТМЗ қандай қийинчиликларга дуч келганлиги ва улрани қай усуллар билан ҳал қилганлиги ҳақида гапириб берди. 

«Таъкидаш лозимки,  хар қандай бизнесда ходимлар билан ишлаш жараёни компаниянинг  умумий ривожланиш стратегияси билан боғлиқ. Компания стратегиясидаги  ҳар-бир  ўзгариш ходимлар билан ишлаш стратегиясига,  уларни танлаш ва ўқитишга  бевосита таъсир кўрсатади. Буларнинг барчаси ўзаро боғлиқ бўлиб, уларни эътибордан четда қолдирмаслик лозим», - деб таъкидлади Пак. 

Унинг айтишича, Тошкент металлургия заводи қурилиши арафасида унда кимлар ишлаши ҳакида табиий савол туғилган. Шу сабаб, заводда даставвал касбий HR-бўлим ташкил этилиб,  корхона раҳбарияти билан биргаликда бўлажак заводнинг  истиқболини қуришга қодир жамоани шакллантириш ишлари бошлаб юборилган. 

 Албатта,  ҳар қандай  иш берувчи  аввалом бор тажриба ва профессионалликни  талаб қилади. Аммо, давлатга биринчи маротаба олиб кирилаётган  жиҳозлар билан ишлай оладиган  мутахассисларни қаердан топиш мумкин? Тошкент металлургия  заводи HR-бўлими  шундай муракккаб саволга жавоб топиши керак эди. 

«Биз дуч келган энг катта муаммолардан бири шу эди.  Масала  қурилаётган заводга ходимларни қаердан олишда эмас, меҳнат бозорининг  ўзида соҳа мутахассислар  бўлмаганидадир. Бизнинг  технологияларимиз Ўзбекистон учун янги бўлганлиги боис, техник мутахассисларига  катта эҳтиёж сезилган», –деб  тушунтирди Ольга Пак.

2018 йилга келиб, завод ходимлари сони 40 кишини ташкил этиб, асосан идора ходимларидан иборат эди. Жорий йилда  эса  оммавий тарзда ходимларни ишга қабул қилиш бошланди. 

«Ходимларни ишга олишда биз томондан ўта юқори мезонлар қўйилганлигини англаб етдик. Шунинг учуг жараён секин кечди. Кейинчалик биз мазкур масала бўйича сиёстимизни қайта кўриб чиқиб, номзодлар билими ва тажрибасига нисбатан талабларни  пайсатирдик. Аммо, шахсий компетенция масалалари бўйича талаб юқорилигича қолдирилди. Ишга қабул қилинаётганлар олдига тегишли мутахассисликлар бўйича ўқиш талабини илгари сурдик», - деб таъкидлади суҳбатдошимиз.

2019 йилда ишга қабул қилинган мутахассисларнинг аксарияти Ўзбекистондаги ихтисослашган  ўқув марказлари,  шунингдек чет элдаги ўхшаш корхоналарида ўқиб қайтишди. Масалан, кўпгина ёшлар   Магнитогорск Металлургия Комбинати ҳузуридаги ўқув марказида ўз касблари бўйича ўқиб, стажировкада бўлишди.  

Жорий йилнинг октябрь ойида заводнинг 18 нафар мутахассислари металлургия соҳасида жиҳозлар ишлаб чиқариш  бўйича  энг йирик саналган Италиянинг Danieli компанияси  ўқув марказида  ўқишди. Бу ерда  ТМЗ ходимлари ишлаб чиқариш жараёнини бошқариш, автоматлаштириш ва мақбуллаштиришга ўрганишган.

Жами ўтган  давр мобайнида 311 нафар ходим ўқитилган. Келгуси йилда яна 500 киши ишга қабул қилиниб, уларнинг барчасини ўқитиш режалаштирилган.

Бундан ташқари,  айни пайтда заводда  Россия, Қозоғистон ва Украинадан келган 15 нафар хориж мутахассислари ишламоқда. Улар  асосан  бошқарув ва техник ходимлар саналиб, ўхшаш корхоналарда тегишли тажрибага эгадилар. 

 Эслатиб ўтиш керакки,  Тошкент металлургия заводи  Ўзбекистон ҳудудидаги энг замонавий саноат  объектларидан бири бўлади.

boshqa yangiliklar:
Ўзбекистонда қурилиш учун металл буюмлар сифатини назорат қилиш тизими такоми...
03.01.2020
«Ўзиккиламчирангиметалл» рангли металл йиғиш ҳажмини 9 фоизга оширди
30.12.2019
Тўғри ёндашув. «Ўзиккиламчиранглиметалл» ходимлари ўз малакаларини оширмоқдалар
27.12.2019
Ягона мақсад сари. Тошкент металлургия заводи инсон ва тақдирлар талқинида
26.12.2019
Электроника заргузаштлари ёки «Ўзиккиламчиранглиметалл» маиший ва ортехникани...
25.12.2019
Menyu