Сайт находится на реконструкции

В настоящее время мы работаем над своим сайтом

Loading
SFI Management Group – bu muvaffaqiyatga yo'nalgan kompaniya
(78) 150-30-70, 150-30-80
Yagona telefon raqami
O'zbekiston, Toshkent sh., Yunusobod tumani, Abdulla Qodiriy Ko'chasi, 3a uy
Ягона мақсад сари. Тошкент металлургия заводи инсон ва тақдирлар талқинида
26.12.2019

Металлурглик - бу нафақат касб, балки шарафли истеъдод ҳамдир. Ушбу соҳага ўз ҳаётини бағишлаган инсонлар билан мулоқот қилар экансиз, айтилган фикрга  яна бир бор ишонч ҳосил қиласиз. Улар ҳақида «темир ирода соҳиби» ва «темир асаблар» дейиш мумкин.

Янги барпо этилаётган Ўзбекистондаги энг йирик саноат корхоналаридан бирига айланадиган Тошкент металлургия комбинати (ТМЗ) мисолида бунга гувоҳ бўла оласиз. Айнан шу ерда республикамизда энг илғор технология ва жиҳозлар қўлланилиб, ишлаб чиқариш жараёни имкон қадар автоматлаштирилади.

Мазкур иншоот қурилишида мингдан ортиқ қурувчилар ишламоқда, бир неча юз киши доимий иш ўрнига эга бўлиб, корхонани ишга туширишга тайёрламоқда.

Металлургияда 26 йил

Тошкент металлургия заводи участка бошлиғи Бахтиёр Тошхўжаевнинг бевосита раҳбарлигига  айни кунларда 50 дан ортиқ киши ишламоқда. Завод ишга тушиши биланоқ, ишчилар сони янада ошади. Жорий йилда ТМЗга қабул қилинган аксарият мутахассислар Россия ва Туркиядаги ўхшаш ишлаб чиқаришга ўқишга юборилган. Шундай бўлсада, уларнинг Тошхўжаевдан ўрганиши лозим бўлган нарсалари ҳали кўп.

У 1993 йилда Бекобод саноат коллежини тугатиб, металлургия заводига ишга кирган. Бу ердаги фаолиятини оператор сифатида бошлаб, сўнгра прокатчи, смена устаси бўлиб ишлаган. У 2002 йилгача 2-сонли прокат цехида ишлаб, таклиф асосида Қозоғистоннинг йирик саноат маркази - Павлодар шаҳрига жўнаган. Шундан сўнг, Ростов электрометаллургия заводида тажриба орттириб, 2019 йил май ойидан бошлаб ТМЗга қайтган.

Тошхўжаев илгари совуқ прокат билан ишламаган бўлсада, металлургия соҳасида катта тажрибага эга бўлганлиги боис ўз касбида янги уфқларни кашф этмоқда.

«Йигитларимиз Магнитогорск шаҳридаги «Персонал» ўқув марказида таҳсил олишди. Улар нафақат назарий билимлар, балки Магнитогорск металлургия заводида амалий тажрибага ҳам эга бўлишди. Бундан ташқари, ТМЗга  ишга қабул қилинган мутахассислар жорий йилда Туркияда малака ошириб қайтишган. У ердаги ишлаб чиқариш жараёни ҳам бизникига ўхшаш. Энди улар ўзларини кўрсатиб, ҳаммамиз биринчи ўрама чиқишини кутмоқдамиз», - деди Бахтиёр Тошхўжаев.

«Мен учун бу ижодий касб»

Технологик жараённинг автоматлаштирилган бошқарув тизими муҳандиси Илья Баранов заводга таклиф асосида келиб қолган. Унинг ихтисослиги бугунги ишлаб чиқариш учун ўта кераклидир.

«Технологиялар ва технологик жараённи автоматлаштириш мен учун доимо қизиқ бўлиб келган. Шунинг учун мен онгли равишда ушбу йўналишга  ўқишга кирдим ва ўрта мактабни тугатгач гидрометаллургия заводида ишлай бошладим. Мен учун бу ижодий соҳа ҳисобланади. Бу ерда барча касбий кўникмалар ва жамоада ишлай олиш қобилиятим намоён бўлади. Технологияга, хусусан автоматлаштиришга кириб бориш жараёни жуда қизиқ бўлиб, кўпчиликни ўзига жалб қилади», - деди у

Фараз қилинг, суҳбатдошингиз сизга хом ашёни қабул қилиб, тайёр маҳсулотни чиқарадиган мураккаб ишлаб чиқариш линияси борлигини айтади. Агрегат маълум бир тамойил асосида ишлайди ва табиийки,  ҳар қандай киши бу қандай юз бериши ва унинг тузилишини ўрганмоқчи бўлади. 

«Агар сиз иш тамойилни тушунсангиз, жараённи тасаввур қила оласиз ва уни ички тузилишини кўриш имкониятига эга бўласиз. Шунингдек, қандай қилиб ишлаб чиқаришни янада самарали ва яхшироқ ташкил қилиш, келажакда инсон иштирокисиз машинани ишлата олиш ҳақида уйлаб қоласиз.  Автоматлаштириш - замонавий ишлаб чиқаришнинг   калити ҳисобланади. Мен ТМЗга ишга кирганимда аввалом бор,  бўлажак ишлаб чиқариш жараёнининг батафсил техник ҳужжатлари билан танишиб олдим. Кейинчалик барча деталь ва қисмлар ва  уларнинг жойлашувини ўрганиб чиқиб, келажакда имкон қадар юксак натижаларга эришиш учун замин ҳосил қилдим. Айтишим мумкинки, ўша даврдаёқ менда ишлаётган завод имиджи  шаклланди ва тўғриси,  мен ҳозирга қадар бунчалик “ақлли” ускуналарни учратганим йўқ» – деди Баранов.

Фаолиятининг навбатдаги босқичи – Италиянинг Danieli Automation ўқув марказига қилинган сафар билан боғлиқ. У ерда завод мутахассислари лойиҳа билан таништирилиб, жараён тузилиши ҳақида маълумотга эга бўлишди.

Барановнинг сўзларига кўра, энг қизиқарлиси ишлаб чиқариш жараёнини бошлаш ва ишга тушириш вақтида рўй беради. Автоматлаштирилган бошқарув тизими мутахассислари ускунани ўрнатиш ва улашда иштирок этиб, улар томонидан синчковлик билан ўрганилган ҳужжатлар тайёр пўлат ишлаб чиқаришни қандай бошлашига гувоҳ бўлишади.  

Ота изидан

Смена устаси Улуғбек Тошев ТМЗга қурувчи сифатида келиб, даставвал лойиҳа пудратчиларида ишлаган ва бажарилаётган қурилиш ишлари сифатини назорат қилган.

«Менинг отам 30 йилдан кўпроқ вақт давомида Навоий металлургия заводида ишлаган. Мен ва акам Москва пўлат ва қотишмалар институтини тугатганмиз. Бир куни кечқурун мен мутахассис дипломига эга бўлиб, бу ерда нима қилаётганимни уйлаб қолдим ва завод кадрлар бўлимига мурожаат қилдим. Қарангки, ишга олиндим» - дейди Улуғбек.

Ушбу касбга бўлган садоқати туфайли Улуғбек бир зум ҳам ўз танловидан пушаймон қилмайди. Ёзда у Магнитогорскда ўқиб қайтди.

«Биз ўқув марказида ўқидик, шунингдек, Магнитогорск металлургия комбинатида жуда яхши билимларга эга бўлдик, бутун жараённи ўз кўзимиз билан кўриб унда ишладик.  Бу биз учун катта тажриба бўлиб, малакамизни ошириш учун албатта  яхши имкон яратди»,- деди Тошев.  У аминки, Ўзбекистондаги янги заводни порлоқ келажак, улкан истиқболлар ва катта ишлар кутмоқда. Бу барқарорлик ва тез суратлар билан ўсиш демакдир.

Шуни эслатиб ўтамизки, Тошкент металлургия заводи совуқ босимли тунука ва копламали прокат ишлаш чиқаришнинг янги авлоди ҳисобланади.

Тошкент металлургяи заводи Ўзбекистон учун стратегик аҳамиятга эга. Заводнинг ишга туширилиши натижасида мамлакатнинг металлургия экспортидан тобелик даражаси пасайиб, унинг саноат салоҳиятини оширишга эришилади. Заводнинг лойиҳавий қуввати йилида 500 минг тонна металл маҳсулотига тенг бўлиб, шу жумладан 200 минг тонна иссиқ руҳланган прокат, 300 минг тонна полимер қопламали прокат ишлаб чиқарилади. Асосий технологик жиҳозлар Италиянинг Danieli компанияси томонидан етказиб берилмоқда.

boshqa yangiliklar:
Лицензия қайта расмийлаштирилди
02.12.2020
Ўзбекистонда қурилиш учун металл буюмлар сифатини назорат қилиш тизими такоми...
03.01.2020
«Ўзиккиламчирангиметалл» рангли металл йиғиш ҳажмини 9 фоизга оширди
30.12.2019
Тўғри ёндашув. «Ўзиккиламчиранглиметалл» ходимлари ўз малакаларини оширмоқдалар
27.12.2019
Электроника заргузаштлари ёки «Ўзиккиламчиранглиметалл» маиший ва ортехникани...
25.12.2019
Menyu