Сайт находится на реконструкции

В настоящее время мы работаем над своим сайтом

Loading
SFI Management Group – bu muvaffaqiyatga yo'nalgan kompaniya
(78) 150-30-70, 150-30-80
Yagona telefon raqami
O'zbekiston, Toshkent sh., Bunyodkor ko'chasi 42/1
Тўғри ёндашув. «Ўзиккиламчиранглиметалл» ходимлари ўз малакаларини оширмоқдалар
27.12.2019

«Ўзиккиламчиранглиметалл»да Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали вакиллари томонидан «Рангли металларнинг пиротехника назорати ва уларни қайта ишлаш» мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Рангли металл парчалари юқори даражадаги портлаш хавфига эга. Шунинг учун уни қайта ишлашда махсус усуллардан фойдаланилиб, қатъий пиротехника назорати қўлланилади. «Ўзиккиламчиранглиметалл» ходимларининг асосий вазифаси парчаларни қайта ишлаш жараёнида заҳарли бирикмаларнинг портлашини олдини олишдан иборат. Шу боис,  компания мазкур масалага ўта жиддий ёндошиб келмоқда. Ҳар-бир ходим рангли парчаларни тайёрлаш ва қайта ишлаш жараёнида пиротехника назоратини тўғри  амалга ошириши  бўйича  назарий ва амалий билимларга эга бўлиши  шарт ҳисобланади. 

«Ходимнинг хатти-ҳаракатлари тўғри бўлиши учун унинг малакаси жуда муҳим бўлиб, мазкур семинар уни такомиллаштиришга қаратилган. Улар, яъни амалиётчилар маърузаларимда кўтариладиган масалаларга ҳар куни дуч келишадию, нима сабабдан у ёки бу металл муайян реакция беришини тушунтира олишмайди.  Биз бу ерда уларга ёрдам берамиз, айрим ҳолатларни алоҳида кўриб чиқамиз», - деди Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали директорининг ўринбосари Дониёр Халикулов.

Чиқинди ва рангли металларни дастлабки қайта ишлаш цехи раҳбари Дилшод Абдуллаевнинг сўзларига кўра, чиқиндилар заводга келиб тушиши  биланоқ, улар биринчи навбатда пиротехника ва радиацион реакциялар жиҳатидан  текширилади.

«Бу ишларнинг барчаси корхонада қабул қилинган кўрсатмаларга мувофиқ махсус кийимда амалга оширилади. Агар хавфли буюмлар пайдо бўлса, биз дарҳол Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва СЭНМни хабардор қиламиз. Текширувдан ўтказилгандан сўнггина биз уларни қайта ишлашга ўтамиз», - деди Абдуллаев.

Унинг устахонасида 135 киши, жумладан 70 фоиз ёшлар ишлайди.  Улар учун бундай семинарларнинг аҳамияти ниҳоятда катта. Чунки бу турдаги билимга эга бўлмасдан туриб, улар фабрикада ишлай олишмайди. Бу  борада гап нафақат уларнинг ўз ҳаёти, балки бошқа одамлар ва атроф-муҳит хавфсизлиги ҳақида кетмоқда.

Назариячилар ва амалиётчилар ўртасидаги мулоқот шу билан фойдалики,   иккала томон ҳам нафақат билим олишга, балки кейинги ривожланиш учун асос солиш имкониятига эга бўлишади. Ишлаб чиқарувчилар ўз ишларига нисбатан, назариячилар эса таълим жараёнида айнан нималарга эътибор бериш лозимлигини  билиб оладилар.  

«Ишлаб чиқаришда улар қандай муаммоларга дуч келиши ва биз қандай ёрдам беришимиз мумкинлигини кўриб чиқмоқдамиз. Металлургия ҳам фаннинг бир  соҳаси сифатида асло тўхтамайди ва  йил сайин  такомиллашиб бормоқда. Менимча, бундай учрашувлар жуда муҳим  саналиб, мамлакатнинг  ҳар-бир ишлаб чиқариш корхонасида ташкил этилиши мақсадга мувофиқдир»,  -  деди Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали катта ўқитувчиси Анвар Маткаримов.

Шуни таъкидлаш лозимки, «Ўзиккиламчиранглиметалл» томонидан ўқув семинарлари доимий равишда ўтказиб  келиниб, улар ўз  самарасини намоён қилмоқда.  Ходимлар янги билимларга эга бўлиш қаторида, рангли  металлар билан ишлаш нақадар хавфли эканлигини ҳақидаги юксак масъулиятни англаб олмоқдалар.   

boshqa yangiliklar:
Ўзбекистонда қурилиш учун металл буюмлар сифатини назорат қилиш тизими такоми...
03.01.2020
«Ўзиккиламчирангиметалл» рангли металл йиғиш ҳажмини 9 фоизга оширди
30.12.2019
Ягона мақсад сари. Тошкент металлургия заводи инсон ва тақдирлар талқинида
26.12.2019
Электроника заргузаштлари ёки «Ўзиккиламчиранглиметалл» маиший ва ортехникани...
25.12.2019
Ўзбекистон тоғ-металлургия корхоналари кадрлар тайёрлаш борасидаги ёндошувни ў...
16.12.2019
Menyu