Сайт находится на реконструкции

В настоящее время мы работаем над своим сайтом

Loading
SFI Management Group – bu muvaffaqiyatga yo'nalgan kompaniya
(78) 150-30-70, 150-30-80
Yagona telefon raqami
O'zbekiston, Toshkent sh., Bunyodkor ko'chasi 42/1
Ленин ўзбекча гапирди. Москванинг «Современник» театри Олмалиқда «Неформат»ни тақдим этди
20.11.2019

Машҳур «Современник» (Замондош) театри  металлурглар шаҳри ҳисобланган Олмалиқда «Неформат» клуб  кечасини ҳавола қилди. Бу театр  гастроллари доирасидаги биринчи спекталь бўлиб, Тошкентда яна беш кеча тақдим қилинади. 

Олмалиқда «Неформат» янги  «Металлург» маданият Саройида ўйналди.  Яқиндагина мазкур саройда Олмалиқ тоғ-металлургия заводининг 70 йиллик юбилейи нишонланган эди. Унга кириб борган актёрлар сарой дид билан қурилганлигини  таъкидлаб,  спекталдан сўнг саҳна уларга жуда маъқул келганлигини айтишди.  

Кечани очиб берган «Современник» театри бадиий раҳбарининг  адабий масалалар бўйича ёрдамчиси Евгения Кузнецова шаҳар аҳолисини комбинат юбилейи билан яна бир бор табриклади.  

«Биз Олмалиққа биринчи бор, Ўзбекистонга эса иккинчи маротаба келяпмиз. Тўғриси, биз доимо тўғритаёқ ва сал-пал жангари бўлиб келганмиз. Бизни айрим ҳолларда мухолифатчи деб аташган. Собиқ Иттифоқ даврида бизни иттифоқ республикаларига доим ҳам юбораверишмаган», - деб айтди у. 

Шунга  қарамасдан,  театр четларга чиқишга мувффақ бўлган. 1970 йилда улар илк бор гастрол сафари билан Ўзбекистонга ташриф буюришган. Айнан Тошкентда бўлиб ўтган театр йиғилишида Современник”нинг биринчи  раҳбари Олег Ефремов МХАТ театрига кетиши ҳақида эълон қилган эди.

Айтиш жоизки, биргина мазкур воқеа Ўзбекистон ва «Современник» театрини боғлаб тургани йўқ. Аниқроғи, Термизда туғилган ва театрнинг бугунги кундаги актёри Евгений Павлов илк бор Ўзбекистонга ташриф буюрди. 

«Қуёшли Ўзбекистон – бу бизнинг ностальгия,  менинг  бахтли болалигим. Мен 14 ёшимгача Термизда яшаганман ва айни пайтдаги ташриф давомида у ерга яна бориш ниятидаман. Мендан одатда кайфиятим нега қуёшли деб сўрашганида,  менг қуёшли Ўзбекистонданман деб жавоб бераман ҳамда бу илиқлик билан ўртоқлашмоқчиман», - деб ҳикоя қилди Евгений Павлов.

Театр  актрисаси  Елена Плаксинанинг сўзларига кўра,  унинг оилавий тарихи Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри билан боғлиқдир. 

«Менинг  отам ҳарбий бўлганлиги боис,  ота-онам менинг  дунёга келгунимга қадар маълум давр шу ерда яшашган.  Бизнинг уйда доимо Ўзбекистонни эслашади, палов пиширилади.  Гастроллар арафасида онам менга албатта Чорвоққа боришни маслаҳат берди», – деди Елена Плаксина.

Айнан у  Александр Хованский  билан бирга Вирипаевнинг «Солнечная линия» (Қуёшли чизиқ) спектаклидан  парчани ҳавола қилган ҳолда «Неформат» клуб кечасини очиб беришди. Бир неча дақиқа давомида томошабинлар спектакль қахрамонлари  Барбара ва Вернер билан биргаликда бир олам ҳис-туйғуларни ҳис этишди. Бунда умидсизлик ва ранжишдан тортиб, ҳақиқий, кечиргувчи ва қабул қилгувчи муҳаббатгача бўлган туйғулар барчани ҳаяжонга солди. Кейин эса спектакль ривожи сари, актёрлар томонидан турлича янги туйғулар баҳш этилиб, ҳар-бир кишини ўйлантиришга мажбур қилди. 

Елена Кузнецованинг  айтишича,  «Неформат» ғояси 2015 йилда пайдо бўлган. Ўшанда «Современник» театри  актёрлари  ҳаётдан  кўз юмган Игорь Квашани хотирлаб, 4 февраль куни унинг туғилган кунини нишонлашмоқчи бўлишган. Ўнада бир неча киши,  жумладан Сергей Гармаш актёрлар ўзларининг  мустақил ишларини кўрсатиб, ижодлари орқали Квашани эсга олишни таклиф этган.  Биринчи кеча ниҳоятда сермаҳсул ўтиб, ҳар-бир иштирокчи ўзини-ўзи ифодалашга уринган. Ўшанда театрга шундай формат зарурлиги   англанилган.  Биринчи кечада маъқул бўлган чиқишлардан “Неформат” клуби ташкил  топган. 

«Ҳозирги пайтда бу спектаклнинг  саккизга яқин  кўриниши  мавжуд. Чунки ҳар йили 4 февраль куни биз қайта тўпланиб,  янги ижод намуналарини томоша қиламиз.  Айрим фрагментлар ўзидан- ўзи пайдо бўлади. Биз доимо  ижро этганимизни ўзгартириб турамиз.  Б спектаклнинг қатъий шакли мавжуд эмас», – деб таъкидлади Евгения Кузнецова.

Бўлиб ўтган кечада томошабинлар эътиборига Александр Червинскийнинг «Счастье мое»  (Менинг бахтим), Федор  Достоевскийнинг  «Село Степанчиково и его обитатели» (Степанчиково қишлоғи ва унинг кишилари)каби спектаклларидан парчалар, Антон Чеховнинг  "Дама с собачкой" (Лайча етаклаган хоним) импровизацияси ва «Чайка»даги Нина Заречнаянинг монологи ҳавола қилинди. 

Николай Погодиннинг «Кремль курантлари»да саҳнага чиққан Владимир Ленинг кутилмаганда ўзбекча гапириб кетди.

Бу ролни ижро этган Рашид  Незаметдинов: «Ленин  ҳайкаллари ўз даврида иттифоқ республикаларнинг кўпгина шаҳар ва туманларида мавжуд эди. Ленинг  шу  ерга келган экан, ўзбекча гапирсин деб ўйладим», - дея ҳазиллашиб қўйди.  Томошабинлар актёрнинг бу сўзларини катта олқишлар билан қарши олишди. 

Таъкидлаш жоизки,  «Современник» театрининг  Ўзбекистондаги гастрол сафари Алишер Усмоновнинг «Санъат,  илм ва спорт»  Хайрия  жамғармаси ва Ўзбекистон ҳамда Россия маданият вазирликлари кўмагида амалга оширилмоқда. 

boshqa yangiliklar:
Ўзбекистонда қурилиш учун металл буюмлар сифатини назорат қилиш тизими такоми...
03.01.2020
«Ўзиккиламчирангиметалл» рангли металл йиғиш ҳажмини 9 фоизга оширди
30.12.2019
Тўғри ёндашув. «Ўзиккиламчиранглиметалл» ходимлари ўз малакаларини оширмоқдалар
27.12.2019
Ягона мақсад сари. Тошкент металлургия заводи инсон ва тақдирлар талқинида
26.12.2019
Электроника заргузаштлари ёки «Ўзиккиламчиранглиметалл» маиший ва ортехникани...
25.12.2019
Menyu