Сайт находится на реконструкции

В настоящее время мы работаем над своим сайтом

Loading
SFI Management Group – bu muvaffaqiyatga yo'nalgan kompaniya
(78) 150-30-70, 150-30-80
Yagona telefon raqami
O'zbekiston, Toshkent sh., Bunyodkor ko'chasi 42/1
2023 йилгача ОТМК томонидан мис ва рангли металлар ишлаб чиқариш ҳажми кескин оширилади
29.11.2019

Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати 2023 йилгача мис ва рангли металлар ишлаб чиқаришни оширмоқчи. Бу мақсадга мис эритиш заводи ишлаб чиқарилишини модернизация қилиш бўйича олтита  йирик лойиҳани амалга ошириш ҳисобидан эришилади. 

ОТМКнинг  мис эритиш заводи нафақат Ўзбекистон миқёсида, балки дунёда  шу турдаги энг йирик объектлардан бири саналади. Бу ерда  мис сульфидли концентратидан катодли мис, олтин, кумуш, рений, молибден, селен, теллур, шунингдек, олтингугурт кислотаси  ва  мис купороси олинади.

Жорий йилда корхонада  кўп йиллик рекорд янгиланди. Яъни, ҳар ойда катодли мис ишлаб чиқариш ҳажми 13 минг тоннадан ошди. Шунга қадар максимал кўрсаткич 12860 тоннани ташкил қилган бўлиб, бунга 1985 йилнинг  март ойида эришилган эди.

Мис эритиш заводида  модернизация,  техник ва технологик қайта жиҳозлаш  дастури доирасидаги ишлар бошланган.  Яқин орада бу ерда заводнинг  ишлаб чиқаришини мутлақо қайта ишга туширишга мўлжалланган олтита  лойиҳани  тадбиқ этиш режалаштирилган. Хусусан, 120 минг тонна катодли мис қувватига эга бўлган  Ванюков печини қуриш белгиланган. Ҳозирда  заводда 70 минг тонна қувватга эга ва 2016 йилда ишга туширилган шу каби бирта печь мавжуд.

«Яна бирта Ванюков печини қуриш ҳисобидан ишлаб чиқаришни  модернизация қилиш бўйича қароримиз тасодифан қабул қилингани йўқ. Бунинг сабаби - технологик жараённинг бир хиллигини сақлаб қолишдан  иборат. Бундан ташқари, иккала печнинг  бир-бировини  алмаштира олиши ҳам ҳисобга олинди.  Бу жараён билан параллель равишда 25-40 минг соат ишлаш заҳирасига эга ва кислород частотаси 92-98% бўлган кислород станциясини  барпо этиш масаласи кўриб чиқилмоқда», - деб айтди ОТМК мис эритиш заводи директори Бахтиёр Ваққосов.

Заводда  шунингдек, Германиянинг  Outotek GmbH компанияси жиҳозлари билан  таъминланган  бешинчи олтингугурт кислотаси цехини  қуриш режаси мавжуд.  У йилида 600 минг тонна сульфат кислотасини ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. 

Бундан ташқари, Ваққосовнинг  айтишича, металлургия ишлаб чиқаришнинг  конвертор-кислота бўлими ҳам модернизация қилинади. Жумладан, навбатдаги бешинчи  конверторли  печни  қуриш ва унинг  сиғимини 75 минг  тонна  қора мис ишлаб чиқаришдан 100 минг тоннага етказиш кўзда тутилган. Янги печь газларни тозалаш бўйича замонавий электрофильтлар билан таъминланади. 

«Мис эритиш заводини модернизация қилиш доирасида Glencore компанияси иштирокида ҳар бирининг сиғими 250 тоннани ташкил этадиган иккита анодли печь барпо этилади. Техник қайта  жиҳозлаш босқичида 250 минг тонна  катодли мис тайёрлаш қувватига эга янги мис электролизи цехи яратилади», – деб таъкидлади суҳбатдошимиз.

Юқорида кўрсатилган  барча лойиҳалар орқали 2023  йилга келиб бир йилда  250 минг тонна катодли мис ва 120 минг тонна металли мис, шунингдек,  қимматбаҳо ва ноёб металлар ишлаб чиқарилишини кескин ошириш,  минглаб янги иш  ўринларини  яратиш имконияти  пайдо бўлади. 

Айни пайтда заводда лойиҳаларнинг аниқ ижрочиларини танлов асосида саралаб олиш ишлари амалга оширилмоқда. 

boshqa yangiliklar:
Ўзбекистонда қурилиш учун металл буюмлар сифатини назорат қилиш тизими такоми...
03.01.2020
«Ўзиккиламчирангиметалл» рангли металл йиғиш ҳажмини 9 фоизга оширди
30.12.2019
Тўғри ёндашув. «Ўзиккиламчиранглиметалл» ходимлари ўз малакаларини оширмоқдалар
27.12.2019
Ягона мақсад сари. Тошкент металлургия заводи инсон ва тақдирлар талқинида
26.12.2019
Электроника заргузаштлари ёки «Ўзиккиламчиранглиметалл» маиший ва ортехникани...
25.12.2019
Menyu